Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 61 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЎЗБЕК МАҲСУЛОТЛАРИНИ ДУНЁ БОЗОРИГА СИФАТЛИ ОЛИБ ЧИҚИШГА ЎЗ ҲИССАМИЗНИ ҚЎШАМИЗ” МАВЗУСИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-05 16:41:25    1155

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази - UzTest ДУК билан ҳамкорликда “Ўзбек маҳсулотларини дунё бозорига сифатли олиб чиқишга ўз ҳиссамизни қўшамиз” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Нуриддин Мамажонов ва Алибек Турсунов, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброҳим Эргашев, Ўзбекистон Экспортчилари уюшмаси раиси Ёрқин Маликов, вилоятимиздаги йирик тадбиркорлик субъектлари ҳамда саноат ва қишлок хўжалиги маҳсулотлари экспортчи корхоналари вакиллари ҳамда тегишли масъуллар иштирок этдилар. Шунингдек, республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳам тадбиркорлар ва экспортёрлар Zoom орқали онлайн қатнашдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бугунги учрашув экспортёрларнинг фаолиятидаги ютуқлар билан ўртоқлашиш ва юзага келаётган муаммолар, таклифлар бўйича фикр алмашиш мақсадида ташкил қилинганини қайд этди.

Илғор технологиялар асосида тўлиқ ишлаб чиқариш занжирини қамраб олган вилоятимиздаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ва юқори нархларда сотилаётганлиги таъкидланди.

2023 йилда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 769 та экспортёр корхоналар томонидан жами 722 миллион долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Мазкур йўналишларда бу йил ҳам кутилган натижаларга эришиш бўйича иш ташкил қилиш тушунтирилди.

Учрашувда 2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ҳажмини ошириш чора-тадбирлари, мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга сифатли тайёрлашнинг аҳамияти, хорижий харидор топиш йўллари ва соҳага доир бошқа масалалар бўйича масъуллар томонидан тақдимотлар ўтказилиб, керакли тавсия ва тушунчалар берилди.

Тадбиркорлар экспорт соҳасида мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича ўз таклифларини билдириб, фаолиятларида юзага келаётган турли саволлар юзасидан масъуллардан жавобларни олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram