Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗДА АҲОЛИНИ КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСГА ЖАЛБ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ
2024-02-06 12:17:49 1864
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш хамда зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Алишер Муратов, вилоят ва Фарғона шаҳридан иқтисодий комплекс ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 январдаги “2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-7-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш, уларни бандлигини таъминлаш хамда зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилиб, ҳудудларга юборилди.
Ушбу ишчи гуруҳдан Фарғона вилоятига бириктирилган “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Алишер Муратов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи томонидан режа-жадвал асосида 1 ҳафта давомида вилоятимиз маҳаллаларида 10 та йўналишда (Бизнесни ривожлантириш банкининг 8 та молиявий инструментларидан фойдаланиш, ўзини ўзи банд қилган шахсларни кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш компаниясининг молиявий инструментларидан фойдаланиш, микрокредит ташкилотлари сони ва қамровини кенгайтириш, оилавий тадбиркорлик дастурларидан самарали фойдаланишдаги янги ёндашув, касаначилик фаолиятини янада кенгайтириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш, деҳқон хўжалиги учун ижарага узоқ муддатга ер олган аҳолини кооперативларга бирлаштириш ва агрегатор тизимини йўлга қўйиш, бўш бино-иншоотлар ва ер майдонларидан самарали фойдаланиш, иш ўринлари ҳисобини юритиш, норасмий иш ўринлари ва тадбиркорларни солиқ базасига киритиш, яширин иқтисодиётни камайтириш) олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилиши белгиланган.
Бугунги йиғилишда “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Алишер Муратов ишчи гуруҳининг фаолияти, ишни қандай тартибда ташкил этиш, асосий вазифалар ҳақида тўхталди, шунингдек, аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш борасида 2024 йилдаги муҳим вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда қарор ижросини намунали ташкил этиш юзасидан тушунчалар берди.