Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ИПАКЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ” МАВЗУСИДА ҲУДУДИЙ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-07 21:02:03    1584

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” мажлислар залида “Ипакчилик соҳасини ривожлантиришнинг янги босқичлари ва йўналишлари” мавзусида ҳудудий илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимлари ўринбосарлари – Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, Ҳунармандлар уюшмаси вилоятлар раҳбарлари, водий вилоятлари “Агропилла”, ипакчилик, қоракўлчилик кластерлари, ипак қурти уруғчилик корхоналари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, йирик пиллакорлар иштирок этди.

Семинар давомида бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар қатори ипакчилик соҳасида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани, бундан кўзланган мақсад муносиб иш ўринлари яратган ҳолда аҳолини доимий даромад манбаси билан таъминлаш эканлигига эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан эътиборга муҳтож аёллар ва ёшлар, давлат кўмагига муҳтож эҳтиёжманд оилалар қатламини ажратиб олиб, алоҳида дафтарлар ташкил қилингани, ҳар бирининг муаммоларини ҳал этишда янгича тартибда манзилли иш олиб борилаётгани, бу жараёнда қишлоқ аҳолисини, аёлларни иш билан таъминлашда пиллачилик соҳаси алоҳида ўрин тутиши таъкидлаб ўтилди. Маҳаллаларда пиллачиликни ривожлантириш орқали хотин-қизларнинг ишли бўлишлари, даромад олишларига кўмаклашиш ҳар бир МФЙдаги хотин-қизлар фаолларининг доимий эътиборида бўлиши лозимлиги қайд этилди.

Семинарда шунингдек, маърузачилар томонидан ипак қурти уруғи етиштириш, пилла боқиш, уни қайта ишлаш юзасидан Хитой, Вьетнам тажрибаларининг афзалликлари, пилла боқиш жараёнларидаги мавжуд замонавий технологиялар, уларнинг аҳамияти ва устунликлари, соҳада аёллар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, пиллачиликда озуқа базасини шакллантириш, ипак қурти уруғлари инкубациясини ташкил этишнинг асосий талаблари мавзуларида тақдимотлар ўтказилиб, тушунчалар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram