Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Fevral 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 132 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲИСОБИГА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН СМАРТ-КАРТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИ ЖОРИЙ ЙИЛ ИЮЛЬ ОЙИДА ИШГА ТУШИРИЛИШИ РЕЖАЛАШТИРИЛМОҚДА

×

 2024-02-07 21:25:30    1428

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Oman China Investment” компанияси раҳбари Чарльз Суни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида жойлашган кичик саноат зонасида “Oman China Investment” компанияси инвестициялари ҳисобига 0,42 гектар майдонда барпо этилаётган Смарт-карталар ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасининг амалга ошириш жараёнлари, шунингдек, режалаштирилаётган янги инвестицион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Смарт-карталар (SIM, e-SIM карталар, банк карталари, микросхемали карталар) ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши жадал бораётганини маълум қилган Чарльз Су, қурилиш ишлари май ойида якунланишини, ишлаб чиқариш жараёнлари жорий йил июль ойларида бошланишини билдирди.

Ушбу корхона “Oman China Investment” компанияси томонидан вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган йирик инвестицион лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, кейинги босқичларда компьютерлар ҳамда дастурий таъминот ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш, Фарғона шаҳрида ҳамда Риштон туманида жаҳон стандартларига мос мактабгача таълим муассасаси, мактаб ва ўқувчилар учун ётоқхона ташкил этиш, шунингдек, кўргазмалар маркази ҳамда Хитой брендлари улгуржи савдо-логистика мажмуаси барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Бугунги мулоқот давомида режалаштирилаётган лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш бўйича фикр алмашилди, ушбу лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram