Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУЮК БРИТАНИЯНИНГ WERNER CAPITAL ИНВЕСТИЦИОН КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЧИҚИНДИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЛОЙИҲАСИГА 13 МЛН. ДОЛЛАР САРМОЯ ЙЎНАЛТИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-02-08 19:29:11    1785

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Буюк Британиянинг чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига сармоялар киритишга ихтисослашган Werner Capital инвестицион компанияси бошқарув кенгаши раиси Томас Вернерни ҳамда унинг маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.

Учрашувда Werner Capital компаниясининг сармоялари ҳисобига Фарғона тумани Саткак қишлоғи яқинида жойлашган марказий чиқиндихона ҳудудида амалга ошириш режалаштирилаётган, қиймати 13 млн. доллар бўлган икки босқичли чиқиндини қайта ишлаш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Дунёнинг қатор давлатларида бу соҳага салмоқли сармоя киритганликларини, жумладан, Қозоғистонда 2009 йилда чиқиндини қайта ишлаш соҳасига киритган инвестициялари ҳам муваффақиятли бўлганини қайд этган Томас Вернер, ҳозирги кунда қоғозни ҳамда пластикни қайта ишлаш борасида қўшни давлатда энг етакчи корхона бўлиб турганликларини маълум қилди.

Режага кўра, “ноль чиқинди” тамойили асосида амалга ошириш кўзда тутилаётган лойиҳанинг биринчи босқичида 3 млн. доллар инвестиция йўналтирилиб, чиқиндиларни ажратиш ҳамда уларнинг камида учдан бир қисмини экологик тоза усулда қайта ишлаш йўлга қўйилади. Иккинчи босқичда 10 млн. долларлик лойиҳани амалга ошириш ҳисобига иккиламчи хомашёга айлантириш имконияти бўлмаган чиқиндилардан RDF ёқилғиси ҳамда қишлоқ хўжалиги учун компост усулида органик ўғит ишлаб чиқариш белгиланган. Лойиҳа кунлик 500 тонна чиқиндини қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

Музокаралар натижасида вилоят ҳокимлиги, Werner Capital инвестицион компанияси ҳамда маҳаллий ҳамкор “Orgsell” компанияси ўртасида лойиҳани амалга ошириш бўйича уч томонлама ҳамкорлик келишуви имзоланди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram