Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА МАКТАБ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА МАВЖУД ҲОЛАТ ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2024-02-08 21:03:21    1741

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида таълим соҳасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг вилоятимиздаги ижроси ҳолатининг танқидий ва таҳлилий муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Видеоалоқа орқали вилоятимиздаги шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари, вилоятдаги 1039 та мактаб таълими муассасаларида фаолият юритаётган 55 мингдан зиёд педагогларнинг вакиллари сифатида келган мактаблар директорлари, илғор ва намунали ўқитувчилар иштирок этдилар.

Йиғилиш давомида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг вилоятимиздаги ижроси ҳолати танқидий ва таҳлилий муҳокама қилиниб, соҳа олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди, мактаблардаги таълим, тарбия ва маънавият даражасини кўтаришда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига, мактаб масаласига бўлган алоҳида эътиборлари натижасида мактабларнинг ҳам ички, ҳам ташқи қиёфасини янгилаш, таълим сифатини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини ошириш борасида сўнгги йилларда амалга оширилган улкан ишларга тўхталиб, қайд этилаётган қатор ижобий ўзгаришлар билан бирга, вилоятимиз таълим тизимида ҳамон тизимли муаммолар борлигини қайд этди.

Ўтган ҳафтада вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан шаҳар ва туманлардаги 150 дан зиёд мактабларда ҳар томонлама ўрганиш ўтказилганини таъкидлаган вилоят ҳокими, ўрганиш натижаларига кўра вилоят таълим тизимида етарли камчиликлар кўзга ташланганига танқидий эътибор қаратди.

Ўрганишлар давомида қатор мактаблар директорлари ва ўринбосарлари фаолияти қониқарсиз деб топилгани, ўқитувчиларнинг маълум қисми етарли малакага эга эмаслиги, мактаблар ўқувчилари ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари кўплаб учраётгани, хорижий тил ва касб ўргатиш бўйича белгиланган топшириқлар ижроси етарли таъминланмаётгани, “Мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилмаган мактабларда давомат қониқарсиз экани каби ҳолатлар аниқ мисоллар билан таҳлил қилинди.

Бугунги жаҳондаги кескин геосиёсий зиддиятлар даврида, ахборот курашлари жараёнида, жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар ва Ватанпарварлик руҳида тарбия топган кадрларни етиштириш энг асосий масалага айланганини таъкидлаган вилоят ҳокими, тарбия борасида йўл қўйилаётган камчиликларни ҳам келтириб ўтди.

Ўзининг масъулиятини тўла ҳис этмаётган, ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган ва лавозим мажбуриятларини бажармаган шаҳар ва туманлар таълим мутасаддиларига, мактаблар директорларига, таълим муассасалари билан ҳамкорликда самарали иш ташкил этмаган маҳалла раисларига, профилактика инспекторларига вазифасидан озод этишгача бўлган интизомий жазолар қўлланилиши қайд этилди.

Муҳокамалар давомида вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Азизбек Икрамов, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқарма бошлиғи Шавкат Акбаров ҳам сўз олиб, таълим соҳасида учраётган коррупция ҳолатларига, шунингдек, вояга етмаганлар орасида жиноятчиликнинг олдини олишда йўл қўйилаётган камчиликларга эътибор қаратдилар.

Таълим соҳасини ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишда шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда мактаблар директорларининг масъулияти ҳамда жавобгарлиги кўрсатиб ўтилди.

Таълим соҳасида қабул қилинган қарорлар, Давлатимиз раҳбари томонидан соҳа ривожи учун белгилаб берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини юқори даражада таъминлаш, мактабларда таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг кийиниш ва муомала маданиятини юксалтириш, дарсга тайёргарлик даражасини кўтариш, мактабларда тўгараклар фаолиятини ривожлантириш, мактабларнинг хорижий тиллар ва касб ўргатиш учун моддий-техник базаларини тўлақонли шакллантириш, “Мактаб – ота-она – маҳалла” занжирида ҳар томоннинг масъулиятини аниқ белгилаб берувчи шартномалар тузишни йўлга қўйиш, вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Берилган топшириқлар ижроси ҳар ойда бир марта Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича Фарғона вилояти Кенгашининг йиғилишида муҳокама этиб борилиши маълум қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram