Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 583 ЙИЛЛИГИ КЎТАРИНКИЛИК БИЛАН НИШОНЛАНМОҚДА

×

 2024-02-09 11:19:01    1943

PDF юклаш
Чоп этиш


Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари вилоятимизда ҳам кўтаринкилик билан нишонланмоқда.

Бугун эрта тонгдан Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, адабиётшунос олимлар, зиёлилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов тадбирда сўз олиб, йиғилганларни ҳазрат Навоий таваллуди байрами билан қутлади, бобокалонимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига, унинг асарларидаги маънавий-тарбиявий жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Фарғона давлат университети катта ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Миролимбек Ҳамидов Навоийнинг асарларидаги барча даврларга хос маънавий қудрат билан боғлиқ хусусиятлар ҳақида таҳлилий сўз юритди.

Тадбир давомида Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчилари томонидан Алишер Навоий ғазалларидан намуналар, шеърлар ўқилди. Саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Шоирга эҳтиром тадбири сўнггида йиғилганлар Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram