Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ҚОЗОҒИСТОН ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНАДА КЕНГАЯДИ
2024-02-09 21:02:52 1965
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамкуловни қабул қилди. Кенгайтирилган таркибдаги Қозоғистон элчихонаси делегацияси мамлакатимиз ҳудудларини ўрганиш доирасида вилоятимизда бўлиб турибди.
Учрашувда Фарғона вилояти ва Қозоғистон ўртасида ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини бугунги ҳолати таҳлил қилинди, ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Вилоят ҳокими меҳмонларни Фарғона вилоятида қутлар экан, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган яхши қўшничиликка асосланган ташқи сиёсат натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари, шу жумладан, Қозоғистон билан барча жабҳалардаги алоқалари жадал суръатларда юксалиб бораётгани, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги даври бошланганига эътибор қаратди. Вилоятнинг ҳар соҳада салоҳияти юқори эканини қайд этган Хайрулло Бозоров, қозоғистонлик тадбиркорлар билан иқтисодиётнинг кўплаб йўналишларида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидлади. Вилоят раҳбари текстиль-трикотаж, кимё саноати, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш, чарм-пойабзал саноати каби соҳаларнинг вилоятимиз иқтисодиётида катта ўрин тутишини айтиб, бу соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш масаласини ўртага ташлади.
Фарғона вилояти бугун республика ҳудудлари ўртасида иқтисодиёти ва саноатлашиши бўйича энг юқори ўринларда эканини қайд этган Бейбут Атамкулов, вилоятимизга ташрифдан кўзланган асосий мақсад Қозоғистоннинг ривожланган вилоятлари билан Фарғона ўртасида тўғридан тўғри ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш эканини маълум қилди. Икки кунлик ўрганишлари давомида вилоятимиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида, пахта-тўқимачилик кластерларида олган таассуротлари билан ўртоқлашган Қозоғистон элчиси, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигидаги энг замонавий технологиялар ҳамда инновацион ёндашувларни юқори баҳолади.
Инновацион технология ва ишланмаларни татбиқ этиб, минглаб янги иш ўринларини яратаётган, мамлакатимиздаги етакчи тўқимачилик компанияларидан бири бўлган Фарғонадаги “Global textile” МЧЖ томонидан Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида “Global Textile Turkestan” пахта-тўқимачилик кластери лойиҳаси муваффақиятли давом эттирилаётгани қайд этилди.
Ҳозирги кунда Фарғона вилоятида Қозоғистон капитали иштирокида 19 та корхона фаолият олиб бораётгани, Фарғона вилоятининг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси ўтган йилда 245 млн. долларга тенг бўлгани қайд этилиб, бу кўрсаткичларни сезиларли даражада ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар ва салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Учрашув давомида шунингдек, олий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, вилоятимизда Қозоғистоннинг дунёнинг топ ОТМлари рейтинги илк 1000 таликка кирган университетларидан бирининг филиалини очиш, фарғоналик ёшларни грант асосида Қозоғистон университетларида таълим олишларини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, Фарғона шаҳрида Алматига тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масалалари ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди.
Фарғона вилоятлари расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегациянинг яқин ойларда Қозоғистоннинг қатор йирик вилоятларига ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram