Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ФАРҒОНА ОҚШОМЛАРИ”: БУЮК АЛЛОМАЛАРГА ЭҲТИРОМ ИФОДАСИ

×

 2024-02-14 19:08:16    1832

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизда буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги кенг нишонланмоқда. Жойларда турли анжуманлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиляпти.

Буюк аждодларимизнинг маънавий мероси, бебаҳо хазинаси доимо барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди. Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймо Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам шулардан биридир. Унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эга.

Фарғона давлат университетида “Ватандин яхши ёр ўлмас” номли илмий-назарий, адабий-бадиий анжуман бўлиб ўтди. Унда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва фаолияти, ижодий меросининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Бобуршунослик соҳасида кўплаб тадқиқотлар, республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар ташкил этилаётгани қайд этилиб, унинг ватанпарварлик, мардлик каби хислатлари ибрат эканлиги таъкидланди. Профессор-ўқитувчилар томонидан тайёрланган адабий-мусиқий композиция барчага манзур бўлди.

Фарғона шаҳридаги ёшлар сайлгоҳида ташкил этилган “Фарғона оқшомлари” деб номланган маънавий-маърифий тадбир барчани ўзига чорлади. Вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан Бобур Мирзо ҳаёт йўли ва ижодига бағишланган акция, викториналар ва китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Саҳнада бобомиз қаламига мансуб ғазаллар, қўшиқлар ижро этилди.Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов ижод мактаби ўқувчиларининг шеърлари, ҳарбийларнинг чиқишлари кечага файз бағишлади.

Вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Эркин Воҳидов ижод мактаби ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигидаги “Фарғона оқшомлари” тадбири бундан буён анъанавий ташкил этилиши режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram