Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАНҒАРА ТУМАНИДА АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЁТГАН КОРХОНАЛАР КЎПАЙМОҚДА

×

 2024-02-23 00:15:06    991

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманидаги ўрганишлари давомида маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлашда муҳим бўлган тадбиркорларнинг янги лойиҳаларини кўздан кечирди.

Увайсий МФЙда тадбиркор Отабек Ҳасанов ташаббуси билан ишга тушган “Metall Stroy” корхонасида ишлаётган 30 нафар ишчи-ходимларга 3,5 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача иш ҳақи тўланмоқда.

Ушбу маҳаллада хотин-қизлар учун пойабзаллар ишлаб чиқарилаётган корхонада эса 2,5-3 млн. сўмгача иш ҳақи берилиб, 30 нафардан зиёд маҳалладаги фуқаролар бандлиги таъминланган.

Навбаҳор МФЙдаги тадбиркор Эсонали Жўраев раҳбарлигидаги “Magnat metal” корхонасида тунука маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, унга ишлов берилмоқда. Корхона маҳсулотларини Тожикистонга экспорт қилиш режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шунингдек, Навбаҳор МФЙ, Саноат кўчасида тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган “Акмалхон Иқболжон Аброржон” оилавий корхонаси томонидан калава ипни бўяш лойиҳаси, электроскутерлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси, силикокалций, ферромарганец, феррохром металл қоришмалари ишлаб чиқарилаётган корхоналар фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида тадбиркорлар билан мулоқотда бўлган вилоят ҳокими, янги лойиҳаларни тез ва сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади. Туман секторлари раҳбарларига аҳоли учун иш ўринларини яратиш ва турмуш шароитларини яхшилаш бўйича самарали иш ташкил этиш борасида вазифалар белгилаб берилди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram