Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ ШАҲРИДА СИНОВ ТАРИҚАСИДА ХОНАДОНЛАРДА ПАРРАНДА БОҚИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2024-02-24 22:51:28    1005

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувасой шаҳрида паррандачилик йўналишида фаолият олиб бораётган “Қувасой наслли парранда” МЧЖда бўлди.

Мазкур паррандачилик корхонасида 90 нафардан зиёд қувасойликлар бандлиги таъминланиб, улар томонидан 350 минг бошдан ортиқ парранда шундан, 80 мингга яқини гўшт ишлаб чиқариш, қолгани эса тухум етиштириш учун парваришланмоқда. Йиллик қарийб 60 миллион дона тухум ишлаб чиқариш қувватига эга.

Парранда боқиш жараёнлари билан таништирган корхона раҳбари Тохиржон Турғунбоев, ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида инновацион технологияларни жорий этишга эътибор қаратиб, паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс барпо этаётгани ҳақида маълум қилди. Бу орқали маҳсулот ҳажмини ошириш ҳамда хорижий бозорларга кенгроқ кириб боришга имконият яратишилиши қайд этилди.

Шу жойда Дўстлик маҳалласи еттилигига бир қатор вазифалар ҳам белгилаб берилди. Товуқларни хонадонларда боқишни йўлга қўйиш кераклиги айтиб ўтилди. Парранда боқишга қўйилган талаблар асосида жой тайёрланиб, синов тариқасида маҳалладаги 10 та хонадон танлаб олиниб, ушбу хонадонларда парранда боқиш йўлга қўйилади. Кутилган натижа бергандан сўнг уни кенг оммалаштирилиши таъкидланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳарда бундай тажрибани кенгайтириш, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун фуқаролар бандлигини таъминлаш муҳим масала эканлигини таъкидлаб, секторлар раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram