Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИДА ВИЛОЯТДА ИҚТИСОД, ИЖТИМОИЙ ВА ИНВЕСТИЦИЯ ЙЎНАЛИШЛАРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2024-02-28 12:31:48    1090

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессияни вилоят ҳокими, халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Хайрулло Бозоров олиб борди.

Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестиция, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Нуриддин Мамажонов вилоятимизда хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ва ташқи савдо географиясини ривожлантириш ҳамда ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига тўхталди ҳамда бу борада жорий йилда амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.   

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳаммадамин Ғаниев эса вилоятда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш борасида 2023 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ҳақида ахборот бериб, 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар билан таништирди.

Фарғона вилоятининг 2023 йил якунлари билан эришилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлилига эътибор қаратган вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири Махсудали Сайдуллаев маърузаси давомида 2024 йил 1-чорагида кутилаётган натижалар бўйича ҳам маълум қилди.

Сессияда шунингдек, Марғилон шаҳар ҳудудида “Маънавият-маърифат мажмуаси”ни ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташаббус дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Ҳар бир кўрилган масала юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram