Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 185 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КУАЛА-ЛУМПУРДА БЎЛИБ ЎТГАН “ЎЗБЕКИСТОН-МАЛАЙЗИЯ” БИЗНЕС-ФОРУМИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА МАЛАЙЗИЯ КОМПАНИЯЛАРИ ЎРТАСИДА УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 35 МЛН. ДОЛЛАР БЎЛГАН ИНВЕСТИЦИОН КЕЛИШУВЛАР ҲАМДА ЭКСПОРТ ШАРТНОМАСИ ИМЗОЛАНДИ

×

 2024-02-29 09:41:50    1029

PDF юклаш
Чоп этиш


Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида кеча бўлиб ўтган “Ўзбекистон-Малайзия” бизнес-форуми доирасида ўтказилган музокаралар натижасида Фарғона вилояти ва Малайзия компаниялари ўртасида умумий қиймати 35 млн. доллар бўлган инвестицион келишувлар ҳамда экспорт шартномаси имзоланди. Вилоятимиз номидан ҳужжатларни форумда иштирок этган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳабиб Сирожитдинов имзолади.

Логистика ҳамда экспорт-импорт фаолияти билан шуғулланувчи “Buckjump Capital Co.Ltd” компанияси билан вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 5 млн. долларлик шартнома, Фарғонада заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича 10 млн. долларлик инвестицион келишув имзоланган бўлса, “Clipper Energy SDN BHD” компанияси билан электромобиллар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига вилоятимизга 20 млн. доллар миқдорида тўғридан тўғри инвестиция киритиш юзасидан келишув расмийлаштирилди.

Шунингдек, “Buckjump Capital Co. Ltd” компанияси билан Логистика хизматлари, халқаро савдоларни амалга ошириш, вилоятимиз ҳудудида маҳсулотларни сақлаш омборларини ташкил этиш бўйича Меморандум имзоланди.

“China Energy Engineering Group Guangxi Electric Power Design Institute Co.Ltd” компанияси билан 500 МW қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 150 МW қувватли мини-ГЭС қуриш юзасидан Меморандум имзоланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram