Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 124 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭКОШАҲАРДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧГА КИРДИ

×

 2024-02-29 18:12:45    1304

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳарда бўлиб, қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

300 гектар майдонда қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон” массивида 2023 йилда жами 1 минг 668 хонадондан иборат 49 та кўп қаватли уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. 70 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон” боғида ҳам бир қатор ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда, жумладан, истирохат боғи, 4000 ўринли амфитеатр, 3 гектар майдонда мусиқали фаввора, боғ марказидан ўтувчи канал, кафе-ресторанлар ва бошқа кўнгилочар объектлар барпо этилиб, ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Массивда 2023 йилда жами 6 та ижтимоий соҳа объектлари қуриб битказилди. Шундан, 3 та мактабгача таълим ташкилотлари, 2 та умумтаълим мактаблари ҳамда 1 та 250 қатновли оилавий поликлиника бинолари қад ростлади. Жорий йилда массивда жами 25 та 1350 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг боришини кўздан кечириб, масъуллар ва қурувчилар билан суҳбатлашди. Уйлар атрофини гулзор қилиш, яшил ҳудудлар барпо этиш ишларини сифатли амалга ошириш, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва берилган топшириқларни ўз муддатида бажариш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, март ойи давомида барча имкониятларни ишга солиб, Экошаҳар биринчи босқичи бўйича қурилиш ишларини сифатли қилиб якунлаш кераклиги қайд этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram