Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 163 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИ “БЕШБОЛА” МАҲАЛЛАСИДАГИ ХОНАДОНДА ҚЎЗИҚОРИН ЕТИШТИРИБ, МЎМАЙ ДАРОМАД ТОПИШМОҚДА

×

 2024-02-29 19:42:14    1513

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан Фарғона шаҳридаги ўрганишлари давомида “Бешбола” МФЙ, Қува кўчасида яшовчи Абдуллажон Холматов хонадонида қўзиқорин етиштириш жараёнларини бориб кўрди.

Дастлаб 2 ой давомида қўзиқорин етиштириш сир-синоатларини ўрганган Абдуллажон Холматов 2022 йил февраль ойида 200 миллион сўм маблағ ҳисобига ўз хонадонида қўзиқорин етиштиришни йўлга қўйди. Ўзига хос ушбу бизнес кутилган натижани ортиғи билан бериб, йилига 400-500 миллион сўмгача даромад ола бошлади.

Вилоят ҳокими билан суҳбатда Абдуллажон Холматов қўзиқорин етиштириш бўйича орттирган тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.

Тадбиркор қайд этганидек, қўзиқоринни экиш усули ҳам осон ҳам содда бўлиб, битта қўзиқорин қопи 15 минг сўмга тайёр бўлади. 21 кунда ҳосил беришни бошлайди. Қўзиқорин чиққандан сўнг 2 ойда 3 маротабагача териб олиш мумкин. Ҳар бир қопдан 2 кг. ҳосил олса бўлади. Бугунги кунда қўзиқорин килоси бозорда ҳолатига қараб 20-25 мингдан сотилмоқда.

Абдуллажон Холматовга бошқа вилоятлардан, қўшни республикалардан ҳам алоқага чиқишиб, қўзиқорин етиштириш бўйича маслаҳат олишмоқда. Улар учун қулай бўлиши учун телеграмда гуруҳ ҳам очилган бўлиб, қўзиқорин етиштириш бўйича тажриба алмашиш имконияти яратилган. Абдуллажон Холматовнинг ҳозирда 600 га яқин шогирдлари бор. “Ушбу бизнесни 1 миллион сўм билан ҳам бошлаш мумкин” - дейди тадбиркор.

Вилоят ҳокими жараёнлар билан танишар экан, шаҳар секторлари раҳбарлари, маҳалла еттилигига ушбу тажрибани кенг оммалаштириб, ишсиз ва бошқа тоифадаги фуқароларга ҳам ўргатиш, бу орқали даромад олишларига кўмаклашиш бўйича кўрсатма берди. 






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram