Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ТИББИЙ МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ИХТИСОСЛАШГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР ИШГА ТУШИРИЛМОҚДА

×

 2024-02-29 20:37:50    1916

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Фарғона шаҳри “1-Бешбола” МФЙ, Истиқлол кўчасида жойлашган “Medinjeсtion Industries” МЧЖнинг “Автоматик тиббий инфузион тизимини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасини ҳам бориб кўрди.

Тадбиркор Дилмурод Аҳмедов ташаббуси билан ишга туширилаётган янги лойиҳа қиймати 2,5 млн. долларни ташкил қилади. Хитой технологиялари ўрнатилган корхона яқин кунларда ишга туширилади, 80 та иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялар билан яқиндан танишди.

Шу жойда тадбиркор томонидан лойиҳа қиймати 10 млн. доллар бўлган “Таблеткалар, ампулали дори воситалари ва инфузион эритмалар ишлаб чиқариш” лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ушбу лойиҳани белгиланган тартибда Қувасой шаҳридаги кичик саноат зонасида жойлаштириш белгиланди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил ноябрда ўтказилган фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган йиғилишда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга алоҳида урғу берилганди. Фарғона шаҳридаги янги корхоналар, хориждан импорт қилинадиган дориларни вилоятимизда ишлаб чиқариш орқали маҳаллийлаштиришда муҳим ўрин тутади. 








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram