Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 214 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФАРҒОНА ШАҲРИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЯНГИ ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2024-02-29 21:22:35    2314

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фарғона шаҳридаги ўрганишлари жараёнида шаҳарда амалга оширилган янги инвестицион лойиҳалар билан ҳам танишди.

“Бешбола” МФЙ, Истиқлол кўчасида “Тантана текстил” МЧЖнинг “Трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш” корхонасида Хитойдан мато олиб келиниб, 20 дан ортиқ трикотаж маҳсулотлари тайёрланиб, хорижга экспорти йўлга қўйилган. Бу жараёнда 100 дан зиёд ишчи-ходимлар фаолият олиб бормоқда.

2023 йилда 700 минг долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткични 2 баробарга ошириш режалаштирилган.

Совурбулоқ МФЙдаги “Forest colour” МЧЖ туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда фаолияти йўлга қўйилган корхонада мато тўқув ва бўёқлаш ишлари амалга оширилмоқда. Тайёр маҳсулотлар асосан МДҲ давлатларига етказиб берилмоқда. 2023 йилда 1 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. Ҳозирда 300 га яқин иш ўрни яратилган.

Шу маҳаллада тадбиркор Дониёр Тойиржонов ташаббуси билан 2023 йилнинг октябрь ойида 2 гектар майдонда замонавий иссиқхона барпо этилди.

Ҳозирда 1 гектар майдонга 45 минг туп помидор кўчати, 1 гектар майдонга эса 35 минг туп бодринг кўчати экилиб, парвариш қилинмоқда. Бу ишларга 30 нафар ишчи кучи жалб қилинган.

Вилоят раҳбарлари шу куни халқаро стандартларга уйғун шаклдаги янги “Ohu Palace” меҳмонхонасининг очилиш тадбирида ҳам иштирок этдилар.

Мазкур меҳмонхона 80 ўринга мўлжалланган ҳамда 36 та номердан иборат. Меҳмонхонада автотураргоҳ, сауна, бассейн, банкетлар зали, конференц-зал ва бошқа қулайликлар мавжуд. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram