Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 63 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА

×

 2024-03-15 19:31:12    2357

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов билан бирга Марғилон шаҳрида бўлиб, шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнлари, берилган топшириқлар ижроси, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини ривожлантириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борди.

Юксалиш МФЙ ҳудудида “Sadaf gaz avto” МЧЖ томонидан жорий йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси қурилиш ишлари бошланди. Лойиҳа учун 25 млрд. сўм миқдорида маблағ сарфланиши белгиланган. 60 сотих майдонда қад ростлаётган ушбу корхона ишга тушса 80 та иш ўрни яратилади.

Шу ҳудудга ёндош жойда тадбиркор Абдусамад Марупов ташаббуси билан 80 сотих майдонда момиқ сочиқ ва пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси қурилмоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи якунланмоқда. Натижада 50 га яқин ишчи-ходим бандлиги таъминланади. Тадбиркорнинг банк кредити бўйича қилган мурожаати кўриб чиқилиши ва ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

Шаҳардаги “Айланма йўл” КСЗда ҳам қатор ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишилди.

Тадбиркор Муҳаммадшер Обиджонов 5 сотих майдонда тўқувчилик фаолиятини йўлга қўйди. Бунинг учун 1,1 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. 10 та иш ўрни бор. Йилига 100 минг дона тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши белгиланган.

Достонбек Шаропов эса 5 млрд. сўм маблағи ҳисобига 25 сотих жойда пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Ускуна ва жиҳозлар Хитойдан келтирилмоқда. 30 та иш ўрни яратилган янги корхона жорий йил май ойида ишга туширилиши кўзда тутилган.

Ҳунармандлар авлодидан бўлган Абдумухтор Нурматов ҳам атлас, адрас маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини йўлга қўйиб, маҳаллий 20 нафар аёл-қизларни ишли қилди. Тадбиркор ушбу лойиҳани янада кенгайтириш ҳисобига иш ўринларини 50 тага олиб чиқиш ва хорижга экспортини йўлга қўйиш бўйича ҳаракат қилмоқда.

"Қумтепа Файз экспорт" МЧЖ томонидан лойиҳа қиймати 2 млн. доллар бўлган музлатгич омборхона, логистика хизмати ва пластмасса яшик ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жорий йил якунида ишга туширилиши режалаштирилган. Яратиладиган иш ўрни 50 тани ташкил қилади.

Тадбиркорлар билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, янги корхоналарни тез фурсатларда ишга тушириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, катта ва хориж бозорларига кириб бориш, экспортбоп маҳсулотларни етказиб бериш бўйича тавсиялар берди, лойиҳаларни тезлаштириш учун ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканликларини билдирди. Тадбиркорларнинг вилоят раҳбарига қатор масалалардаги мурожаатларига ижобий ечим белгиланди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram