Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЁЗЁВОН ТУМАНИДА КООПЕРАЦИЯ АСОСИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРИШ ОММАЛАШМОҚДА

×

 2024-03-16 21:55:34    2323

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ёзёвон туманида бўлиб, қишлоқ ва деҳқон хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Юқори МФЙдаги 50 нафарга яқин эҳтиёжманд оилалар учун 15 сотихдан ер майдони ажратиб берилган бўлиб, уларни даромадли маҳсулотлар етиштиришларига кўмаклашилмоқда.

Қодиржон ота Рустамов ташаббуси билан айни пайтда дала шароитида енгил конструкцияли иссиқхона ташкил қилиниб, Туркиядан келтирилган қовун уруғидан кўчатлар тайёрланмоқда. 6 гектар майдонга 70 минг дона қовун кўчати плёнка остига экилиб, томчилатиб суғорилади. Ушбу жараён илк бор тажриба тариқасида амалга оширилмоқда.

Ҳозир ерга қадалаётган уруғлар май ойида ҳосил беришни бошлайди. 1 тупидан 3-4 килограмгача қовун олиш мумкин.

Бундан ташқари, ушбу дала майдонида қовундан сўнг помидор кўчати ҳам экилиб, 1 йилда ушбу майдондан 2 маротаба ҳосил олиш режалаштирилган. Қодиржон ота узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борди. Ҳозирда Youtube ҳостингида махсус саҳифа ҳам очиб, тажрибаларини бошқаларга ҳам улашиб келмоқда.

Жараёнлар билан танишган вилоят ҳокими шу каби замонавий деҳқон хўжаликларига ўтиш кераклигини қайд этди ҳамда ҳудудда қовун сайли ўтказиш бўйича тавсиялар берди.

Вилоят ҳокими шунингдек, туманда асаларичилик мактабини яратган миришкор Акбарали Каримов билан асаларичиликни ривожлантириш борасида мулоқот қилди.

Туманда Акбарали Каримов ташаббуси билан ташкил этилган асаларичилар уюшмасида ҳозирда 60 нафар аъзо бўлиб, уларда жами 4 мингдан ортиқ асалари оиласи парваришланмоқда. Бу – ҳар бир асалари оиласидан йилига ўртача 10-15 кг дан асал олинса, 40 тоннадан зиёд тоза асал демакдир. Акбарали Каримов ҳар бир асаларичига ўзининг тавсия ва кўмагини бериб келади. Келажакда фаолиятини кенгайтириб, асалари оилалари сонини жами 6 мингдан оширишни режа қилган.

Шу жойнинг ўзида тумандаги деҳқон хўжаликлари томорқаларида етиштириладиган махсулотлар тақдимоти ўтказилди.

Вилоят ҳокими муҳим ирригация объекти бўлган Хонобод канали қурилиш жараёнлари билан ҳам танишди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram