Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТИМИЗ ДАЛА МАЙДОНЛАРИДА ЧИГИТ ЭКИШГА КИРИШИЛДИ
2024-03-16 22:30:16 17684
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ёзёвон туманида бўлиб, жорий йилги ўзига хос ўзгарувчан об-ҳаво шароитида чигитни мақбул муддатда экиш ва мавсумни тизимли ташкил этиш бўйича дала шароитида ташкил этилган кўргазмали ўқув-амалий семинарда қатнашди. Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассислари, туманлар секторлари ва кластерлар раҳбарлари, фермерлар ҳамда дахлдор мутасаддилар иштирок этдилар.
“Мезон” фермер хўжалигида ўтган тадбирда дастлаб юқори ҳосилдор чигит ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, кимёвий ўғитлар намуналари, техникалардан иборат қишлоқ хўжалиги кўргазмаси кўздан кечирилди. Соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган тажрибали фахрийлар, вилоят фаоллари, нуронийлар билан бирга яхши ният, дуолар билан ерга чигит қадаш жараёнлари бошлаб берилди.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими деҳқончилик меҳнати оғир эканлигини, бироқ тўғри ҳаракат қилинса, ерга ўз вақтида уруғ қадалиб, агротехник тадбирлар олиб борилса, мўл ҳосил олинишини таъкидлади. Мавсум олдидан қилинажак ишларни тажрибали соҳа ходимлари билан маслаҳатлашиб амалга оширилиши ўзига хос анъанага айланганлигини ва бу ўз ижобий натижасини кўрсатаётганини қайд этди.
Ўтган 2023 йилда пахтачиликда вилоятимизда ўртача 38 центнердан ҳосил олинган бўлса, бу йил маррани янада баланд олиб, фермерлар манфаат учун ишлаши бунинг учун пахта ҳосилдорлигини 50 центнерга чиқариш кераклигини таъкидлади.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов вилоятимизда жорий йилда 77 минг 830 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилиши белгилангани, бунинг учун пахта-тўқимачилик кластерлари билан мавсумга кўрилган тайёргарлик, мавжуд техникалар, ёқилғи ва ўғитлар хусусида маълумот берди.
Вилоят ҳокими кластерлар раҳбарларига ва масъулларга белгиланган муддатда чигит экиш ишларини отряд усулида сифатли ва самарали амалга ошириш, ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги, ерни тайёрлашда сифатига эътибор қаратиш ва меҳанизаторлар иш ҳақини вақтида тўлаб борилиши юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берди.
Шунингдек, семинар давомида ғаллачилик йўналишидаги чора-тадбирлар ҳам келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram