Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА ЯШАРИШ, ЯНГИЛАНИШ, МЕҲР ВА ОҚИБАТ АЙЁМИ – НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИ ТАНТАНАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-03-19 15:46:49    18921

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи ҳудудида яшариш, янгиланиш, меҳр ва оқибат айёми - Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайллари ва вилоят байрам тадбири ўтказилди.

Дастлаб вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари кўклам нафаси уфуриб турган майдонда ташкил этилган ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатлари намоён этилган байрам декорациялари, миллий ҳунармандчилик буюмлари, баҳорий таомлар кўргазмаларини кўздан кечирдилар.

Тантанали байрам тадбирининг бадиий қисмида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров байрам иштирокчиларини, барча вилоятимиз аҳлини шарқона янги йил – Наврўз байрами билан самимий қутлади.

Халқимизнинг энг қадимий ва умрбоқий байрами бўлган, меҳр-муҳаббат ва олижаноблик рамзи Наврўзи олам бу йил муқаддас Рамазон ойида нишонланаётганлиги, вилоятимизнинг шаҳар ва қишлоқларида, маҳаллаларида "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайллари ўтказилаётганлиги, бу эса байрамга ўзгача файз ва шукуҳ бағишлаётганлиги таъкидланди.

Муҳаммад Фузулийнинг “Ки, сенинг зоти покингни мазҳари файзи адолатдир, Бу – юртнинг ҳар кунин Наврўз, ҳар фаслин баҳор айлар” мисраларини иқтибос қилиб келтирган вилоят ҳокими, Наврўз ўзининг буюк қудрати билан табиатни уйғотаётган бўлса, Давлатимиз раҳбари томонларидан олиб борилаётган адолатли сиёсат ҳамда халқ розилиги йўлидаги буюк ўзгаришлар жамиятни, халқимизнинг онгу тафаккури, беқиёс салоҳиятини уйғотаётганлигини таъкидлади.

Ўзгача шукуҳ ва кўтаринкилик билан ўтказилган байрам тадбирида вилоятимизнинг эл суйган санъаткорлари Илҳом Иброҳимов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Қиличбек Тожиев, Баҳодир Мамажонов, Абдужалил Қўқонов, Жўрабек Қодировлар билан бирга хушовоз хонандалар Ботир Қодиров, Зиёда Қобулова, Ёрқинхўжа Умаровлар ижросидаги дилтортар тароналар, кўнгилочар дастурлар, шунингдек, бадиий ҳаваскорлик ва фольклор жамоаларининг чиқишлари барча иштирокчиларга бирдек манзур бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram