Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ РЕЖАЛАШТИРАЁТГАН ХИТОЙ КОМПАНИЯЛАРИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-03-20 19:18:21    1772

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Rongjiang сармоя гуруҳи, “Tianjin Qiyuan Airport Construction”, “Asia Fuji Changlin”, “Jiansu” компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегациянинг жорий йил январь ойида Хитойга амалий ташрифи давомида ўтказилган музокараларда эришилган келишувлар доирасида ушбу компаниялар вилоятимиз ҳудудида қатор инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқдалар.

Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида фаолият олиб борувчи йирик Rongjiang сармоя гуруҳи Фарғона шаҳридаги Экошаҳар ҳудудида кўп қаватли турар-жойлар мажмуаси барпо этиш лойиҳасига инвестиция йўналтирмоқда, шунингдек Фарғона ва Хитой ўртасида ўзаро савдо кўламини кенгайтириш мақсадида Фарғонада Хитой Транспорт-логистика марказини ташкил этиш лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Rongjiang гуруҳининг вилоятимиздаги лойиҳалари раҳбари этиб тайинланган Цзяо Минсян, турар-жой мажмуаси қурилишига май ойида старт берилишини билдирди.

Хитойда 26 та аэропортни қуриб фойдаланишга топширган ҳамда бошқарувини амалга ошираётган “Tianjin Qiyuan Airport Construction” компанияси вакиллари билан Фарғона халқаро аэропортини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш масаласи муҳокама қилинди.

Asia Fuji Changlin Elevator компанияси раҳбари Ян Ван Шун, юқори тежамкор технологияларга асосланган иссиқлик энергия станцияси барпо этиш лойиҳаси бўйича ўз концепцияларини вилоят ҳокимига тақдим этди.

Фарғона шаҳри ҳудудида кўп қаватли замонавий турар-жой мажмуаси барпо этиш лойиҳаси устида иш олиб бораётган Jiansu компанияси вакиллари Ван Ли Фей ҳамда Чен Шин Жонг, лойиҳани амалга ошириш жараёнлари ҳақида маълумот бердилар.

Мулоқотлар давомида амалга оширишга киришилаётган ҳамда режалаштирилаётган лойиҳаларнинг вилоят иқтисодиёти учун аҳамияти қайд этилиб, ушбу лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши билдирилди.

Учрашувларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳамда вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этдилар.














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram