Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


РОССИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР ГУРУҲИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА IT СОҲАСИДАГИ СТАРТАПЛАРГА САРМОЯ КИРИТАДИ ҲАМДА ВИЛОЯТИМИЗНИ IT-ХИЗМАТЛАР ЙЎНАЛИШИДА ЙИРИК АУТСОРСИНГ МАРКАЗИГА АЙЛАНТИРИШДА КЎМАКЛАШАДИ

×

 2024-03-20 19:36:45    1913

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Андрей Заворин бошчилигидаги Россиянинг “Большая медведица” венчур сармоядорлар бирлашмаси вакилларини қабул қилди.

Россиянинг Сибирь, Урал ва Узоқ Шарқ минтақалари инвесторларини бирлаштирган “Большая медведица”, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиётни рақамлаштириш, электрон тижорат ва логистика соҳаларида, шунингдек саноатнинг турли йўналишларида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларга сармоя йўналтириб келади. Ушбу инвесторлар бирлашмаси, мамлакатимизда ҳам фаол иш юритиб келмоқда.

Мулоқот давомида Фарғона вилояти ҳудудида IT соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, вилоятимизда IT йўналишида ишлаб чиқилган стартапларга инвестиция киритиш, саноат соҳасида истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш каби масалалар муҳокама қилинди. Фарғона вилоятини IT-хизматлар йўналишида йирик аутсорсинг марказига айлантиришда ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

Қурилиш ва лойиҳалаш тизимларини рақамлаштириш, мактаб ўқувчилари учун онлайн чет тили ўрганиш платформасини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишидаги таълим марказлари битирувчиларини онлайн синовдан ўтказиш тизимини йўлга қўйиш борасида ҳамкорлик масаласи ҳам учрашув кун тартибидан ўрин олди. Дастлабки босқичда бу йўналишларнинг самарадорлигини ўрганиш мақсадида, уларнинг ҳар бири бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларигача бўлган технологияларни инвесторлар томонидан вилоятимизда бепул жорий этиш борасида келишувга эришилди.

Вилоятимизда IT-хизматлар аутсорсинги кўламини кенгайтириш ҳамда экспорт ҳажмини ошириш мақсадида май ойида йирик халқаро IT компаниялар раҳбарлари иштирокида Фарғонага IT Outsourcing Tour ташкил этилишига келишиб олинди. Шунингдек, вилоятимиз инвестицион салоҳияти билан яқиндан танишиш ҳамда истиқболли саноат лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш учун инвесторлар делегациясининг алоҳида ташрифини ташкиллаш ҳам белгилаб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram