Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-03-22 22:05:27    2919

PDF юклаш
Чоп этиш


22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида тизим ходимлари учун ифторлик дастурхони ёзилиб, байрам тадбири ўтказилди.

Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоятимизнинг маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари жамланди.

Вилоят ҳокими тадбир иштирокчиларини юртимизда кенг нишонланаётган Наврўз байрами ҳамда Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий табриклаб, уларга шарафли ва масъулиятли фаолиятларида куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилади.

Маҳаллалардаги ислоҳотлар давом эттирилиб, такомиллаштирилиб, якдил кучга айланиб бориши учун кенг кўламли ишлар давом эттирилаётгани, бу борада яқингача “маҳалла бешлиги” фаолият олиб борган бўлса, энди иккита янги тизим қўшилиб, “маҳалла еттилиги” шаклланганлиги таъкидланди. Президентимизнинг "Маҳаллани қўллаб-қувватлаш, уни янада ривожлантириш доимо эътиборимиз марказида бўлади. Чунки маҳалла бу меҳр ва аҳиллик қўрғони, маҳалла оқкўнгил, бунёдкор халқимиз қалбининг кўзгусидир" деган сўзларидан иқтибос келтирган вилоят ҳокими, маҳаллаларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида янги тизим бошланганига эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилояти Сайхунобод туманига бориб, битта маҳалла мисолида маҳаллалардаги ички имкониятлардан самарали фойдаланиш, одамларни даромадини ошириш борасида мавжуд салоҳиятини кўрсатиб берганликларига эътибор қаратилди. Бу ишларни амалга оширишда Фарғонанинг имконият ва салоҳиятидан тўғри фойдаланиб, маҳаллабай ишлаш тизимида сердаромад соҳаларни аҳоли хонадонларига олиб кириш лозимлиги, Фарғона намунасини, тажрибасини яратиш кераклиги таъкидланди.

Тадбир давомида Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони билан юксак давлат мукофотларига лойиқ кўрилган Олтиариқ туманидаги 89-оилавий поликлиникаси патронаж ҳамшираси Айнура Шакирова, “Ҳунарманд” уюшмасининг Фарғона вилояти бошқармаси аъзоси, каштачи Нодирахон Усмонова, Марғилон шаҳридаги “Ўрда таги” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Музаффаржон Раимжановларга давлатимизнинг орден ва медаллари тантанали топширилди.

Маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаоллар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари билан мукофотландилар.

Шунингдек, 2023 йил якуни бўйича ўтказилган “Намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани” танловининг Республика босқичида Бағдод тумани “Гулистон” маҳалласи “Энг намунали маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани” деб топилган эди. Бугун ушбу маҳалла вакилига танловнинг диплом ва бош соврини – автомобиль калити топширилди.

Тадбир давомида вилоятимизнинг таниқли санъаткорлари ижросида янграган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганларга ўзгача кўтаринкилик ва баҳорий кайфият улашди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram