Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 70 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ОЛТИАРИҚ ВА БАҒДОД ТУМАНЛАРИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

×

 2024-03-27 22:57:23    1902

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Олтиариқ ва Бағдод туманларида бўлиб, тадбиркорлар билан учрашди.

Вилоят ҳокими мазкур учрашувларнинг асосий мақсади аҳолини иш ўрни ва даромад билан таъминлашда муҳим куч бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак бериш эканлигини қайд этди.

Олтиариқ ва Бағдод туманлари тадбиркорларининг учрашувлар давомидаги банк кредити олиш бўйича 100 га яқин мурожаати вилоят тижорат банклари раҳбарлари иштирокида жойида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, коммунал хизматлар таъминотини яхшилаш бўйича келиб тушган қатор мурожаатларга ҳам ечим белгиланди.

Учрашувларда маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш, маҳаллаларда ишсизлар, эҳтиёжмандларга алоҳида эътибор қаратиш, молиявий кўмак бериб, бандлигини таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Барча даражадаги масъуллар тадбиркорлар ва хонадон вакиллари билан яқиндан ишлайдиган тизимни йўлга қўйиши, хонадонлардаги имкониятларни таҳлил қилиши тушунтирилди.

Бу жараёнда, айниқса, тижорат банклари фаол бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Банкларга давлат томонидан катта ресурслар ажратилаётганлиги, улар жойларда аҳоли ташаббусларига йўналтирилиб, бандликка хизмат қилиши зарурлиги уқтирилди.

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи Шавкатжон Дўсалиев ҳам банк тизимида аҳолига ажратилаётган имтиёзлар, кредитлар, субсидиялар ҳақида тушунчалар берди.

Маҳаллаларда аҳоли хонадонларига кириб бориб, тадбиркорлик орқали даромад олишга ўргатиш, бизнес режа қилишда уларга кўмаклашиш кераклиги қайд этилди.

Фуқаролар тайинли иш ва даромадга эга бўлмагани учун хорижга чиқиб, ишлашга мажбур бўлаётгани айтиб ўтилди. Томорқаларда ва деҳқончилик учун ажратилган ерларда сархил мева-сабзавотлар етиштириб, уларни экспорт қилишни йўлга қўйиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик билан шуғулланиб, даромадини ошириш орқали хорижда ишлаб топаётган пулини шу ерда оиласи олдида бўлиб, меҳнат қилиш билан топиш мумкинлиги таъкидланди. 











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram