Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 77 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ЭРОН ЎРТАСИДА ЎЗАРО САВДО ВА ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” ИМЗОЛАНАДИ

×

 2024-03-29 16:06:49    5088

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизга ташриф буюрган Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашди.

Учрашувда Фарғона вилояти ва Эрон ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ижтимоий-маданий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарларининг юксак сиёсий иродаси натижасида сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳалардаги алоқалар изчил ривожланаётгани қайд этилди. Шу билан бирга, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик борасида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди.

Фарғона билан Эрон ҳудудлари ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, Фарғона вилояти ҳамда Эроннинг Мозандарон вилояти ўртасида биродарлашув алоқаларини ўрнатиш бўйича аввалги келишувларни ҳаётга татбиқ этишни тезлаштириш, Марғилон шаҳрида Эрон сармояси билан эронлик стартап компанияларини ўз ичига оладиган технопарк лойиҳаси амалга оширишни жадаллаштириш борасида келишиб олинди.

Муҳаммад Али Искандарийнинг жорий йил 27 апрелдан 1 майга қадар Эрон пойтахти Теҳронда бўлиб ўтадиган халқаро Iran Expo кўргазмасига вилоят делегациясини юбориш таклифи ижобий қабул қилинди, вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат гуруҳ ушбу кўргазмада иштирок этиши билдирилди.

Учрашув давомида фармацевтика, қурилиш материаллари саноати, озиқ-овқат саноати, заргарлик, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш каби соҳаларда Фарғона вилояти ва Эрон компаниялари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Фарғона вилояти ва Эрон ўртасида ўзаро савдо ва иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram