Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ПРЕЗИДЕНТ ТАШАББУСИ БИЛАН БОШЛАНГАН ЯНГИ ҲАРАКАТ "БАХРИН" МАҲАЛЛАСИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-03-31 14:59:25    6642

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Марғилон шаҳрида бўлиб, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари доирасида фойдаланишга топширилаётган “Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғини янги биносини тантанали очилиш тадбирида иштирок этдилар.

Дастур доирасида эски гузар биноси ўрнида тадбиркор Муҳаммаджон Охунов ҳомийлигида ДХШ асосида “Бахрин” МФЙ учун янги ва замонавий кўринишдаги маъмурий идора биноси қуриб битказилди.

Икки қаватдан иборат бўлган маҳалланинг янги биносида “маҳалла еттилиги” учун алоҳида хоналар, мажлислар зали, жаъми 9 та хона мавжуд.

Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими “Бахрин” маҳалласида янги ташаббус, янги ҳаракат бошланганини таъкидлади. Аввал вилоятимизнинг 4 та туманидаги маҳаллаларда бошланган бу ҳаракат бугун “Бахрин” маҳалласида давом этаётганлиги қайд этилди.

Барча ислоҳотлар шаҳар ва туман марказида эмас, балки маҳаллага тушиб, ҳар бир кўча, хонадонга кириб бориши, таъмирлаш билан чекланиб қолмасдан, масала, муаммони ўрганиш, уларга кўмак бериш орқали уларни турмушидан рози қилишдан иборат эканлиги айтилди. Бугун хонадон эгасини даромадини ошириш, ишсизликни бартараф қилиш, уларни ўқитиш, касбга ўргатиш, тадбиркорлик бошлашга ёрдамлашиш, пировард мақсад одамларни яшаш турмуш тарзидан, давлатни олиб бораётган сиёсатидан рози қилишга қаратилган ишларни амалга оширишдан иборат эканлиги уқтирилди.

Шаҳар секторлари раҳбарлари, “маҳалла еттилиги” ҳамма ишни бирдамлик билан қилиши, шаҳарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш кераклиги бўйича вазифа белгиланди.

“Бахрин” маҳалласи биноси шундай замонавий кўринишга келишида ташаббус кўрсатган тадбиркорга миннатдорлик билдирилди.

Нуронийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, бинода “маҳалла еттилиги” учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбарлари шу куни қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Зулҳумор Абдуғаффорова яшаётган хонадонда ҳам бўлдилар. Қарийб олти йилдан буён қандолатчилик билан шуғулланиб келаётган Зулҳумор Абдуғаффорова шу кунгача маҳалладаги 60 нафардан зиёд хотин-қизларга пазандачилик сирларини пухта ўргатди. Ҳозирда 20 хил турдаги ширинликлар тайёрланмоқда, бу жараёнда 10 нафар маҳалладаги қизлар бандлиги таъминланган. Ойига 10 миллион сўмлик соф даромад олинмоқда.

Тадбиркор аёл ташаббусини юқори баҳолаган вилоят ҳокими, иш ўрнини кўпайтириб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш кераклиги ва бу учун керакли кўмак кўрсатилишини маълум қилди.

Маълумот ўрнида, "Бахрин" МФЙда 520 та ҳонадонда ўрганишлар ўтказилди. “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда маҳалладаги 401 та фуқароларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирталаблиги аниқланиб, амалий ишларга киришилди.

“Обод кўча” мезонларини жорий этишда эса маҳаллада ДХШ асосида янги бино қурилди, кўчаларга 143 та симёғоч устунлари ўрнатилди, 2 та трансформатор таъмирланди, 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 3,5 км СИП кабел тармоғи тортилди.

1 та сув қудуғи кавланди, сув иншооти янгисига алмаштирлди. Мавжуд 1,1 км сув қувури янгиланди.

Маҳалладаги 27-мактаб биноси капитал таъмирдан чиқарилди, “Хўжа порсо” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари, маҳаллада 48 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 2074 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 5 нафар фуқароларга эшитиш мосламалари ва қўлтиқ таёқ воситалари берилди.

Ўтган қисқа давр мобайнида маҳаллаларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.

Вилоят ҳокими билан мулоқотда бўлган хонадон эгалари ушбу ҳайрли ишлар бардавом бўлишлигини тилаб, бу ишларга бош бўлган Президентимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram