Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
КОРЕЯНИНГ ЧУНЧОННАМ-ДО ПРОВИНЦИЯСИ ГУБЕРНАТОРИ БОШЧИЛИГИДАГИ КАТТА ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА КЕЛАДИ
2024-04-01 20:59:40 7942
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Корея-Ўзбекистон Бизнес ассоциацияси вице-президенти Эдвард Кимни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона ва Корея Республикаси ўртасида ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, Кореянинг Чунчоннам-до провинцияси губернатори бошчилигидаги расмийлар, тадбиркорлар ҳамда маданият ва спорт усталаридан иборат катта делегациянинг май ойида Фарғона вилоятига ташрифи билан боғлиқ ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
2023 йил март ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегация Корея Республикасига амалий ташриф давомида Фарғона вилояти ҳамда Чунчоннам-до провинцияси ўртасида Дўстлик ва Ҳамкорлик Меморандуми имзонганди.
Келгуси ойда вилоятимизга амалга ошириладиган ташриф давомида Фарғона вилояти ҳамда Чунчоннам-до провинцияси ўртасида савдо, инвестиция, фан, таълим, маданият, санъат, спорт, туризм ва бошқа йўналишлар бўйича кенг кўламли ҳамкорликни кўзда тутган Биродарлашган ҳудудлар келишуви имзоланиши режалаштирилмоқда.
Бугунги учрашув давомида икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Кореяда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган фарғоналикларни Чунчоннам-до губернаторининг махсус квотаси асосида тўғридан тўғри ушбу провинцияга ишга юбориш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram