Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ 144 МЛН. ДОЛЛАР ИНВЕСТИЦИЯ ҲИСОБИГА ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ БАРПО ЭТИШГА КИРИШМОҚДА

×

 2024-04-01 21:10:32    8956

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Алекс Ван бошчилигидаги “China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD” компанияси делегациясини қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил февраль ойидаги “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ушбу компания дастлабки баҳолаш бўйича жами 144 млн. доллар миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда.

Бугунги учрашувда ушбу лойиҳани амалга ошириш билан ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими электр энергиясини сақлаш тизими барпо этилишининг вилоятда электр таъминотини яхшилашдаги аҳамиятини таъкидлаб, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда доимий кўмак берилишини билдирди. Белгиланган чора-тадбирларнинг боришидан ўз мамнуниятларини билдирган хитойликлар, яқин муддатда лойиҳанинг тамал тошини қўйишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ва “Фарғона ҲЭТК” раҳбари Азизбек Сайдалиев ҳам иштирок этдилар.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram