Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ХИТОЙ ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИ ЙИҒИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
2024-04-01 22:00:50 9812
Бугун Фарғонада Хитойнинг “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery Stock Co. Ltd” компанияси томонидан амалга оширишга киришилаётган пахта териш машиналарини йиғиш, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув маркази ташкил этиш лойиҳасига старт берилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, “Ўзагролизинг” АЖ бошқарув раиси Нодир Отажонов, “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery” компанияси бошқаруви вакиллари, туманлар ҳокимлари, вилоятимиз ҳамда қўшни водий вилоятлари кластерлари раҳбарлари, фермерлар иштирок этдилар.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси, жорий йил январь ойида Хитойга амалий ташрифи давомида Хитойнинг пахта териш машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик компанияларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда техникалар сифати билан жойида танишганди. Ушбу ўрганишлар натижасида 1946 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган ҳамда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларига ўз техникаларини экспорт қилиб келаётган “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатишга келишилди.
Давлатимиз раҳбарининг республикада пахта йиғим-теримида қўл меҳнати улушини камайтириш, теримни механизациялашган шаклда ташкил қилиш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида амалга ошириладиган ушбу лойиҳа, пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда фермерларга замонавий ҳамда сифатли, мақбул нархдаги пахта терим машиналарини сотиб олишга қулайлик яратади. Фарғона шаҳридаги собиқ Механика заводи ҳудудига жойлаштириладиган ушбу лойиҳа, техникаларга сервис хизмати кўрсатиш маркази ҳамда механизаторлар учун ўқув марказини ҳам ўз ичига олгани билан ҳам янада аҳамиятлидир.
Ушбу пахта териш машиналарини 20 фоизлик дастлабки тўлов билан 10 йил муддатга лизинг асосида харид қилиш имконияти мавжудлиги, бунда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига 15 фоизлик субсидия берилиши таъкидланди.
Вилоят ҳокимлигида “Shandong Swan Cotton Industrial Machinery” компанияси директори ўринбосари Ли Зянтаяо бошчилигидаги гуруҳ билан ўтказилган мулоқотда, ушбу компания томонидан ишлаб чиқарилаётган ғалла ўриш комбайнларини ҳам жорий йилги ўрим мавсумида синовдан ўтказишга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram