Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГРАНТ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

×

 2024-04-03 09:48:14    9187

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда “Фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун 1-танловни эълон қилади.

  1. Худудларда ишсиз ёшларни аниқлаш, хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш.
  • Худудлардаги МФЙ лар билан ҳамкорликда ишсиз ёшларни аниқлаш, рўйхатини шакллантириш ва малакали хорижий тилларни ўргатувчи мутахассисларни жалб қилиш.
  • Худудлардаги умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш юзасидан меҳнат дарсларининг амалий соатларига  (Уста) мутахассисларни жалб қилиш орқали “Уста-шогирд” аънаналарини йўлга қўйиш.
  • Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятларини юксалтириш, уларни янгича фикрлашга, кашфиётчилик қобилиятларини юксалтиришга, ахборот технологиялари бўйича янги ғоялар, таклифлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишга йўналтириш.
  • Давлат гранти юзасидан амалга оширилган ишларни Вилоят телерадиокомпаниясида, ОАВ ларида ёритиб бориш лозим.

 2. Чекка ва чегараолди ҳудудларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда ижтимоий шериклик, хамкорликни ошириш.

  • Фарғона вилоятида спорт йўналишида фаолият кўрсатаётган спорт клублари ва спорт федерацияларини моддий-техник базасини мустахкамланишига ёрдам кўрсатиш.
  • Худудларда аҳолининг спорт билан мунтазам шуғулланишни йўлга қўйиш мақсадида, тизимли равишда спорт тўгаракларни ташкил қилинишига кўмаклашиш.
  • Чекка ва чегараолди ҳудудларда спортнинг барча турлари бўйича қизиқиши бўлган аҳоли иштирокида мусобақалар, кўрик-танловлар ўтказиш ҳамда ғолибларни рағбатлантиришга кўмаклашиш.
  • Давлат гранти юзасидан амалга оширилган ишларни Вилоят телерадиокомпаниясида, ОАВ ларида ёритиб бориш лозим.

 3. Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш.

  • Вилоятдаги бир кунлик мехнат билан шуғулланувчи (ёлланма ишчи мардикор) аёллар меҳнатини химоя қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.
  • Жойлардаги мардикор бозорларида Фуқаролик жамияти институтлари ва иш берувчилар ўртасида ўзаро шартнома ва келишувларни йўлга қўйиш.
  • Хотин-қизларни турли фирибгарлик схемалари тузоғига тушиб қолишини ва одам савдосининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, шу мақсадларда жойларда турли тадбирлар ўтказиш, амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш.
  • Давлат гранти юзасидан амалга оширилган ишларни Вилоят телерадиокомпаниясида, ОАВ ларида ёритиб бориш лозим.

 4. Радикализм, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши соғлом иммунитетни шакллантириш, ушбу мақсадда мақсадида анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш.

  • Жамиятда радикаллашув ва мутаассиблик, ёт ғоялар таъсирига қарши мустаҳкам маънавий ҳимоя қобиғи шаклланишига кўмаклашиш, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.
  • Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш.
  • Ёшларни маънан етук ва юксак маърифатли ватанпарварлик рухида тарбиялаш, ёшларни “оммавий маданият”нинг салбий иллатлари таъсиридан ҳимоя қилишга кўмаклашиш.
  • Радикалзим, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши соғлом иммунитетни шакллантиришга қаратилган турли буклетлар, баннерлар ва видеороликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш. 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “https://t.me/UzNNT_Fargona_viloyat” гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклида тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари;

7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома.

8.Танловда ғолиб деб топилган Фуқаролик жамияти институти, лойиҳани амлга ошириш жараёнини вилоят телерадиокомпанияси, ОАКО, ОАВ ларида ёритиши ҳамда мазкур ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномалари ёки меморандумлар имзолаши ва имзоланган шартнома нусхалари Жамоат фондига тақдим қилиниши лозим.

9. Танловда ғолиб деб топилган Фуқаролик жамияти институти, лойиҳани амлга ошириш жараёнида харид қилинадиган моддий техник базаси, жихозларни барчаси Давлат харидлари орқали амалга оширилиши лозим бўлади.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори –70 млн.  сўмгача.

Ҳужжатларни қабул қилиш 2024 йил 1 апрелдан 1 майгача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.

Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фаргона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.

Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 002-75-00, 97 207-34-87.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram