Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 145 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ҲИСОБИГА ВИЛОЯТИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ, ЁРИТИШ ЧИРОҚЛАРИ ВА ҚУВВАТЛОВЧИ БАТАРЕЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИ ИЮНЬ ОЙИДА ИШГА ТУШИРИЛАДИ

×

 2024-04-05 23:23:33    8321

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Blue Carbon” компанияси директори Жао Жифенни қабул қилди.

Учрашувда “Blue Carbon” компанияси инвестициялари ҳисобига Қувасой шаҳрида амалга оширилаётган қуёш панеллари, ёритиш чироқлари ва қувватловчи батареялар ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши жараёнлари муҳокама қилинди.

2023 йил сентябрь ойида киришилган лойиҳага биринчи босқичда 10 млн. доллар инвестиция йўналтирилган бўлса, иккинчи босқичда бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш доирасида яна 10 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий сармоя киритилади. Июнь ойида корхонанинг ишга тушиши натижасида 100 та янги иш ўрни яратилади, иккинчи босқичда эса иш ўринлари сони 400 тадан ортади.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ички бозор билан бирга Россия ва МДҲ давлатларига, Африка мамлакатларига экспортга ҳам йўналтирилади.

Қувасойда барпо этилаётган корхона, Хитойда 13 та заводни ўз ичига олган “Blue Carbon” компанияси учун илк хорижий инвестицион лойиҳа эканини билдирган Жао Жифень, вилоятимизда инвесторлар учун яратилган қулай тадбиркорлик муҳитини юқори баҳолади.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram