Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БЕЛАРУСНИНГ ГОМЕЛЬ ВИЛОЯТИ РАҲБАРИ КРУПКО БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ФАРҒОНАГА КЕЛАДИ

×

 2024-04-12 16:11:51    4321

PDF юклаш
Чоп этиш


Беларусь Республикасининг Гомель вилояти ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко бошчилигидаги расмийлар ва ишбилармонлардан иборат делегация жорий йил 18-21 апрель кунлари амалий ташриф билан Фарғона вилоятида бўлади.

Расмий учрашувлар доирасида Фарғона ва Гомель вилоятлари раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлари бўлиб ўтади. Фарғона вилояти ҳамда Гомель вилояти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича битим имзоланади. Шунингдек, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳамда “Гомель-Ратон” эркин иқтисодий зонаси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланиши режалаштирилган.

Беларусь делегацияси учун ташриф кунлари Фарғона шаҳрида вилоятда ишлаб чиқарилган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади. Фарғона ва Гомель вилоятлари ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида B2B учрашувлар бўлиб ўтади. Музокаралар якуни бўйича келишув ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган. Делегация аъзолари вилоятнинг турли ҳудудларидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан ҳам танишадилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram