Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 95 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЭНДИ АСОСИЙ ЭЪТИБОР АҲОЛИГА ДАРОМАД МАНБАИ ЯРАТИБ БЕРИШГА ҚАРАТИЛАДИ: ВИЛОЯТ СЕКТОРЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ТОШЛОҚ ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-04-13 17:39:18    5376

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Тошлоқ туманидаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматхонов, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этдилар.

Мазкур қабулда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 200 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

Фуқаролар томонидан уй-жой, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, моддий ёрдам, таълим, банк кредити ажратиш, субсидиялар ажратиш, кадастр, қурилиш, тиббий хизматлар ва яна қатор масалаларда қилинган мурожаатларнинг катта қисмига қабул чоғида ижобий ечим белгиланди. Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар ҳам жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram