Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ТУПОЛЕВ НОМИДАГИ ҚОЗОН МИЛЛИЙ ТАДҚИҚОТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН ВИЛОЯТИМИЗ ОЛИЙГОҲЛАРИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2024-04-18 20:13:38    3363

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Россиянинг энг кучли техник олийгоҳларидан бири – Туполев номидаги Қозон Миллий тадқиқот техника университети ректори Тимур Алибаев ва проректори Данил Зиатдиновни қабул қилди. Учрашувда техника йўналишларида ҳамда ахборот технологиялари соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

1932 йилда Қозон авиация институти сифатида ўз фаолиятини бошлаган ушбу олийгоҳ, бугунги кунда 7 та институтни, 11 та илмий-таълим марказини, 48 та илмий-тадқиқот лабораториясини ўз ичига олган нуфузли олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Вилоятимиздаги олийгоҳлар ректорлари иштирокида ўтган бугунги учрашувда Қозон Миллий тадқиқот техника университети ҳамда Фарғона политехника институти ва Фарғона давлат университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, фарғоналик талабалар учун Қозонда тажриба алмашинув дастурлари ташкил этиш, ҳамкорликда илмий анжуманлар ҳамда тиббий тадқиқотлар ўтказиш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш каби масалаларда келишувга эришилди. 2000 нафардан зиёд хорижлик талабалар таҳсил олаётган ушбу университетда фарғоналик ёшлар учун таълим олиш имкониятларини кенгайтириш борасида ҳам келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram