Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 251 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ “ҚЎҚОН” ЭИЗ ҲУДУДИДА ЙИРИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ХИТОЙЛИК ИНВЕСТОРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2024-04-18 20:23:40    3364

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Jianhua Ceramics компанияси раҳбари Ву Хон Цянь бошчилигидаги хитойлик инвесторларни қабул қилди.

Учрашувда Jianhua Ceramics томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида амалга оширилаётган керамика маҳсулотлари ва кафель ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестицион лойиҳанинг бориши муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳага хитойлик инвесторларнинг 50 млн. доллар тўғридан тўғри инвестицияси йўналтирилган. Қурилиш ишлари ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланган бўлиб, ҳозирда жадаллик билан давом этмоқда.

Бугунги учрашувда лойиҳани амалга ошириш ҳамда ишга тушириш билан боғлиқ техник жараёнлар, қурилиш ишларининг бориши, зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш ишларининг ҳолати, ишлаб чиқариш ускуналарини келтириш ва ўрнатиш муддатлари бўйича мулоқот қилинди.

Лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун миннатдорчилик билдирган Jianhua Ceramics раҳбари, икки ой ичида қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилаётганини маълум қилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев ҳам иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram