Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 250 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ГОМЕЛЬ ВИЛОЯТИ РАҲБАРИ ИВАН КРУПКО БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ВАКИЛЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ЙИРИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2024-04-19 21:55:00    4766

PDF юклаш
Чоп этиш


Беларусь Республикасининг Гомель вилояти Ижроия қўмитаси раиси Иван Крупко раҳбарлигида Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келган делегация аъзолари Қўштепа туманида бўлиб, Global textile тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишдилар.

132 миллион евро сармоя йўналтириш ҳисобига ташкил этилиб, пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган корхона фаолияти меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Марғилон шаҳридаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси”да бўлган меҳмонлар “Merfen”, “Tween shoes” МЧЖ корхонасида пойабзал ва пойабзал таг қисмларини ишлаб чиқариш жараёнига бевосита гувоҳ бўлдилар.

Меҳмонларнинг навбатдаги манзили “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида қарийб беш йилдан буён самарали фаолият кўрсатиб келаётган “Олтин водий” МЧЖнинг сифатли металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси бўлди.

2019 йилда ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхона қисқа муддатда ишлаб чиқаришнинг тизимли йўлини танлаб олди. Бу ерда мавжуд станокларда дастлаб қалин симлардан ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади, сўнг у 900 градусли ҳароратда тобланади. Тобланган темир бўлакчаларининг зангламаслиги учун эса уларга кимёвий ишлов берилиб, махсус каробкаларда қадоқланади.

Саккокий кўчасида жойлашган “il-Home” мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасидаги иш жараёнлари билан танишиш асносида ҳудуддаги мебелчи усталар билан ҳам мулоқот қилиниб, мебелсозлик соҳасида Гомель корхоналари билан ҳамкорликда қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга келишилди.

Шу куни беларуслик делегация аъзолари Марғилон шаҳрининг асосий туризм марказларидан бири ҳисобланган Ҳунармандлар маркази биносида ҳам бўлиб, ишлаб чиқариш орқали аҳоли бандлигини таъминлаб келаётган тадбиркор Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан ташкил этилган Марғилон “Абр матолари” ҳамда “Gold silk” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишдилар, “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказини кўздан кечирдилар.

Меҳмонлар миллий матоларимизнинг тайёрланиш жараёни ўзларида катта таассурот қолдирганини изҳор қилдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram