Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ФЕСТИВАЛИ” ҲАР БИР ҲУДУДДА ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2024-04-23 16:22:00    3870

PDF юклаш
Чоп этиш


Марғилон шаҳрида бўлиб ўтган “Миллий қадриятлар фестивали” ёшларнинг байрам сайлига айланди. Вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда профессионал таълим муассасалари ўқувчилари, ёшлар, нуронийлар ҳамда маҳаллалардан аҳоли вакиллари иштирок этди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Раҳимов маънавиятимизнинг асоси бўлган миллий қадриятлар халқимизнинг улкан мероси эканлигини таъкидлади. Глобаллашув даврида ёшларимизнинг таълим-тарбиясига, онги тафаккурига таҳдидлар кучайиб бораётган пайтда ўзлигимизни, қадриятларимизни асраб-авайлаш муҳим вазифа эканлиги қайд этилди.

Шаҳардаги 2-сон касб-ҳунар мактабининг майдони халқимизнинг қадриятларни намойиш этувчи кўргазмалар билан янада тароватли бўлди. Миллий либослар намойиши, спорт ўйинлари, ош танлови ҳамда урф-одатлар, анъаналар акс этган саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Унутилиб борилаётган алла, лапарлар ижро этилди, “келин салом” намойиши эса олқишларга сазовор бўлди. Тадбирда иштирок этган хорижлик меҳмонлар ҳам миллий қадриятларимизни эътироф этишди.

Фестиваль доирасида ташкил этилган танловларнинг ғолиблари ташкилотчилар томонидан тақдирланди. Эндиликда бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram