Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА МЕБЕЛЬ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РОССИЯНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯСИ БИЛАН АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

×

 2024-04-23 17:26:53    4524

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Ўзбекистон туманида замонавий ва юқори сифатли мебеллар ишлаб чиқариш хамда соҳа мутахассисларини касбга тайёрлашга ихтисослашган лойиҳа ишга туширилди.

Лойиҳа доирасида туманнинг Даҳанақақир маҳалласида “Марям мебель” мебель ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилиб, Россиянинг “Лига” компанияси томонидан мамлакатимизда илк бор ташкилланган кенгайтирилган мастер-форум ҳам бошланди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акмал Пўлатов, “Лига” компанияси бош директори Виталий Кривошеев, туман сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбиркор Авазбек Валиев ташаббуси билан ташкил этилган янги корхона “Лига” компанияси томонидан қиймати 1 млн. долларга яқин миқдордаги энг сўнгги русумдаги рақамлаштирилган ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланди. Лойиҳа доирасида йил якунига қадар корхонада 150 нафар иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Нафақат мазкур янги фабрика, балки республикамиз бўйича ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Россия компанияси билан қатор келишувларга эришилди.

Шу аснода россиялик малакали мутахассислар ҳамда юртимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган ёш маҳаллий уста ва тадбиркорлар иштирокида соҳа ривожига хизмат қилувчи кенгайтирилган мастер-форум бугундан старт олди.

Икки кун давом этиши режалаштирилган “Мебель форуми: самарали ишлаб чиқариш технологиялари” номли тадбир давомида рус мутахассислари томонидан ўқув машғулотлари ва мастер-класслар ўтказилиши кўзда тутилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram