Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ “ИННОПРОМ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ” КЎРГАЗМАСИ ДОИРАСИДА РОССИЯНИНГ СВЕРДЛОВСК ВИЛОЯТИ ВА ПЕРМЬ ЎЛКАСИ ГУБЕРНАТОРЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

×

 2024-04-23 17:50:55    5706

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Россиянинг Свердловск вилояти губернатори Евгений Куйвашев ҳамда Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан учрашувлар ўтказди.

Евгений Куйвашев билан ўтказилган учрашувда 2023 йилда имзоланган Фарғона ва Свердловск вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларни қамраб олувчи Ҳамкорлик Келишувининг ижроси ҳолати муҳокама қилинди.

Фарғонадан Урал минтақасига текстиль маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар етказиб бериш кўлами кенгайиб бораётгани, икки вилоят ўртасида олий таълим, маданият ва спорт соҳаларида муносабатлар янги босқичга кўтарилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Свердловск вилоятида фаолият олиб бораётган 10 дан зиёд йирик компания вакиллари янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш учун яқин кунларда Фарғона вилоятига келаётгани маълум қилинди.

Свердловск вилояти губернатори Хайрулло Бозоровни ва вилоятимиз вакилларини жорий йил 19-23 август кунлари Екатеринбургда бўлиб ўтадиган UF LAB - Халқаро Мода ҳафталигига расмий таклиф қилди ва бу таклиф ижобий қабул қилинди.

Дмитрий Махонин билан ўтказилган мулоқотда эса Фарғона вилояти ва Пермь ўлкаси ўртасида ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” бўйича ишларни жадаллаштириш, инвестициялар ва саноат кооперацияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, вилоятимиз ҳудудида қўшма корхоналар ташкил этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Вилоятимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг Пермь ўлкасига экспорти ҳажмини кенгайтириш бўйича ҳам фикр алмашилди.

Учрашувлар доирасида ҳудудларнинг салоҳияти намойиш этилган павильонлар билан ҳам танишилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram