Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“ИННОПРОМ. МАРКАЗИЙ ОСИЁ” ХАЛҚАРО САНОАТ КЎРГАЗМАСИ ДОИРАСИДА ВИЛОЯТИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРИ УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 182,4 МЛН. ДОЛЛАРЛИК ИНВЕСТИЦИЯВИЙ КЕЛИШУВЛАР ВА ЭКСПОРТ ШАРТНОМАЛАРИ ИМЗОЛАДИЛАР

×

 2024-04-23 18:29:12    4557

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Тошкент шаҳрида бошланган тўртинчи “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Фарғона вилояти тадбиркорлари россиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 182,4 млн. долларлик инвестициявий келишувлар ва экспорт шартномалари, шу жумладан, 145,8 млн. долларлик 61 та савдо шартномаси ҳамда 36,6 млн. долларлик 7 та инвестициявий келишув имзоладилар. Музокаралар давом этмоқда.

27 мамлакатдан 10 мингдан ортиқ бизнес вакиллари ва 230 та йирик хорижий компаниялар иштирокида ўтаётган “Иннопром. Марказий Осиё” кўргазмасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят инвестициялар ва экспорт соҳаси мутасаддилари ҳамда 62 нафар фарғоналик тадбиркор иштирок этмоқдалар.

Кеча вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов Россиянинг Тамбов вилояти расмийлари билан ҳам учрашув ўтказди. Унда Фарғона ва Тамбов ўртасида қатор йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, икки ҳудуд текстиль корхоналари ўртасида қўшма корхоналар ташкил қилиш, мева-савзавотчилик экспорти бўйича Фарғонада "Савдо уйи" очиш масаласи бўйича фикр алмашилди. Музокаралар давомида билдирилган таклифлар асосида ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram