Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 380 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ҚУВАЙТ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ АМАЛИЙ ТАШРИФ БИЛАН ҚУВАЙТДА БЎЛИБ ТУРИБДИ

×

 2024-04-28 13:44:53    4812

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг Қувайтга ва Саудия Арабистонига ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташрифи бошланди. 

Делегация таркибидан вилоят ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари Нуриддин Мамажонов, вилоят соғлиқни сақлаш ва қурилиш соҳаси раҳбарлари ва бошқа расмийлар ўрин олган.

4 кунлик ташрифнинг дастлабки кунида Қувайтда вилоятимизда қатор йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган “Gulf Care General Trade” hamda “Energy Solutions” компаниялари бошқарув кенгаши раиси Эйад ал-Салеҳ билан музокаралар ўтказилди.

Самимий ўтган учрашувда икки ҳудуд ўртасида қатор соҳаларда мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари хусусида мулоқот қилиниб, амалга оширилиши кўзда тутилаётган янги лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

Қувайтлик йирик тадбиркор шейх Эйад ал-Салеҳ нефт ва газ, энергетика, тиббиёт, фармацевтика, қурилиш, ипакчилик, тоғ-кон саноати, металлургия йўналишларида дунёнинг турли давлатларидаги 20 га яқин компаниялар соҳиби саналади.

Эйад ал-Салеҳ вилоятимизга икки бор ташриф буюрган бўлиб, ушбу ташрифлар давомида қувайтлик тадбиркор Фарғона вилоятида давлат тиббиёт муассасаси учун диагностика-лабораториясини ташкил этиш ва жиҳозлаш лойиҳасини амалга ошириши бўйича дастлабки келишувлар олиб борилган. Ушбу мамлакатга ташриф мақсади ҳам янги лойиҳа бўйича якуний битимларни имзолашдан иборат.

"The Regenсy" меҳмонхонасида ташкил этилган маросимда ҳам икки ҳудуд ўртасида янги алоқалар даври бошланаётганлиги, ушбу битим орқали Қувайт компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятлари бошланишига старт берилганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Бошланаётган янги лойиҳа келажакдаги ишларнинг дебочаси бўлиши, Қувайт компанияси томонидан Фарғонада амалга ошириладиган келгусидаги барча лойиҳалар ҳам қўллаб-қувватланиши, ушбу ҳамкорлик икки ҳудуд учун ҳам манфаатли бўлишлиги таъкидланди.

Фарғона вилоятида давлат тиббиёт муассасаларига хизмат кўрсатувчи диагностик лабораторияларни ташкил этиш, бошқариш ва синов хизматлари бўйича халқаро ҳамкорлик келишувини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов ва “Gulf Care General Trade” hamda “Energy Solutions” компаниялари бошқарув кенгаши раиси Эйад ал-Салеҳ имзоладилар.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram