Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 37 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАЙТНИНГ ЙИРИК MARAFIE GROUP КОМПАНИЯЛАР ГУРУҲИ ФАРҒОНАДА ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

×

 2024-04-28 14:18:30    5005

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Ўзбекистоннинг Қувайтдаги элчихонасида Marafie Group компаниялар гуруҳи бошқаруви вакиллари билан учрашув ҳам ташкил этилди.

Қувайтнинг энг йирик бизнес тузилмаларидан бири ҳисобланадиган, 1919 йилда ташкил этилган Marafie Group компаниялар гуруҳи, Forbes журналининг “Топ 100 араб оилавий бизнеси” рўйхатига киритилган. Асосан савдо, қурилиш, ишлаб чиқариш ва дизайн соҳаларида иш олиб боради. 30 та компанияни ўз ичига олган Marafie Group, 300 дан ортиқ брендларга эга ҳисобланади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолаган Marafie Group вакиллари, Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги, шунингдек, саноатнинг қатор йўналишларидаги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этишга тайёрлигини билдирдилар.

Фарғона вилоятининг инвестицион, савдо-иқтисодий салоҳияти, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятлари, инвесторларга яратилган шароитлар борасида батафсил маълумот берилди. Мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш ва янги экспорт бозорларига кириб бориш масаласи бугунги кунда устувор йўналиш эканлиги қайд этилиб, бу борадаги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши маълум қилинди.

Музокара давомида эришилган дастлабки келишувлар бўйича ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram