Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ҚУВАЙТДА “GULF CARE GENERAL TRADE” КОМПАНИЯСИ ТИББИЙ ТУЗИЛМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

×

 2024-04-28 15:04:19    5057

PDF юклаш
Чоп этиш


Қувайтда бўлиб турган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси вакиллари Фарғона вилоятида қатор йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётган “Gulf Care General Trade” компаниясининг тиббий тузилмаларини бориб кўрдилар.

Вилоятимиз вакиллари, дастлаб “The Royale Hayat Experience” тамойили асосида юқори сифатли тиббий хизматларни беморлар учун юксак қулайликлар билан уйғунлаштирган замонавий Royale Hayat шифохонасида бўлдилар. Форс Кўрфази минтақасидаги энг яхши шифохоналардан бири ҳисобланган ушбу муассаса, оналар ва болалар саломатлиги йўлида энг илғор технологияларга асосланган малакали тиббий хизматлари билан халқаро миқёсда эътироф топган.

Кейинги манзилда халқаро даражадаги нуфузли CAP ва ISO аккредитацияларга эга Kuwait German Laboratory фаолияти билан танишилди. Энг замонавий тиббий таҳлил технологияларига, юқори малакали мутахассисларга эга ушбу лаборатория Қувайтнинг 10 та шаҳрида ўз бўлимларига эга.

“Gulf Care General Trade” компанияси томонидан вилоятимизда тиббиёт ва диагностика-лаборатория соҳасида амалга ошириш режалаштирилаётган лойиҳаларда Қувайтдаги муассасалардаги сифат ва шароитлар тақдим этилиши кўзда тутилгани маълум қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram