Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ “KUWAIT AIRWAYS” БОШҚАРУВ КЕНГАШИ РАИСИ БИЛАН ҚУВАЙТДАН ФАРҒОНАГА ЯНГИ АВИАҚАТНОВЛАР ЙЎЛГА ҚЎЙИШ БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗДИ

×

 2024-04-30 10:37:01    4511

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қувайтдаги ташрифи давомида “Kuwait Airways” авиакомпанияси бош офисида бўлиб, Қувайтнинг ушбу миллий авиакомпанияси бошқарув кенгаши раиси Абдулмоҳсен Салем Алфагаан ва бошқарув кенгаши аъзолари билан учрашди.

Учрашувда “Kuwait Airways” томонидан Қувайтдан Фарғонага тўғридан тўғри мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Самимий қабул учун миннатдорлик билдирган вилоят ҳокими, бу йил Қувайт билан қатор соҳаларда янги алоқалар йўлга қўйилаётганини қайд этиб, ушбу авиакомпания билан ҳам ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга тайёр эканлигини маълум қилди.

Фарғона вилоятининг иқтисодий-инвестицион салоҳияти, турли соҳалардаги ютуқлари бўйича атрофлича маълумот тақдим этилди. Фарғона халқаро аэропорти парвозлар кўлами бўйича республикада ўз ўрнига эгалиги, вилоятимиз хорижлик ва маҳаллий туристларни жалб этиш бўйича, туристик инфратузилма имкониятлари бўйича энг олд ҳудудлардан бири экани қайд этилди.

Бугун Ўзбекистонда аҳолининг авиақатновларга бўлган талаби ортиб бораётгани боис, хорижий авиакомпаниялар билан ҳам биргаликда ишлаш йўлга қўйилаётганлиги таъкидланди. Фарғонадан Қувайтга парвоз вақти атиги 3-3,5 соатни ташкил қилишини ҳисобга олганда, Қувайт халқаро аэропорти Ўзбекистон фуқаролари учун қулай транзит нуқтасига айланиши мумкинлигига эътибор қаратилди. Шунингдек, Қувайт аҳолиси учун Ўзбекистонда жорий этилган 10 кунлик визасиз режимдан келиб чиққан ҳолда Фарғонага келиш истагини билдираётган қувайтликлар ҳам етарли экани урғуланди.

“Kuwait Airways” авиакомпанияси бошқарув кенгаши раиси Абдулмоҳсен Салем Алфагаан Фарғонага мунтазам қатновларни йўлга қўйиш масаласига катта қизиқиш билдиришаётганини қайд этиб, бу борада режали иш ташкил этилишини билдирди.

“Kuwait Airways” раҳбари, Ўзбекистон ва Қувайт ўртасида авиақатновлар бўйича мавжуд икки томонлама шартнома бандларини бугунги кундаги мавжуд талаб ва ҳамкорлик даражасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқилиши икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини айтиб ўтди.

Мунтазам авиақатновларнинг йўлга қўйилиши, логистика нуқтаи назаридан ҳам жуда муҳимлигини таъкидлаб ўтган вилоят ҳокими, Фарғонада ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларни Қувайтга ва бу ердан бошқа давлатларга етказиб беришда тижорий қатновларнинг ҳам ташкил этилиши самарали бўлишини қайд этди.

Учрашувда билдирилган таклифлар асосида Қўшма ишчи гуруҳ тузилиб, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ва ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram