Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ III ХАЛҚАРО ИНВЕСТИЦИЯ ФОРУМИ ДОИРАСИДА ГЕРМАНИЯ ВА ХИТОЙ БИЗНЕСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗДИ

×

 2024-05-02 17:55:26    5514

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошкентда бўлиб ўтаётган III Халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров форум доирасида Хитойнинг Chengdu Shiny Technology, CAU International Trading, Vanke компаниялари, Германиянинг DB Engineering & Consulting компанияси, KfW ҳамда KfW IPEX банклари раҳбарлари ҳамда мутасаддилари билан учрашувлар ўтказди.

Chengdu Shiny Technology компанияси таъсисчи раҳбари Ден Бо билан бўлган учрашувда ушбу компаниянинг Фарғонада “Хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизимини яратиш бўйича инвестиция лойиҳаси муҳокама қилинди.

Шунингдек, вилоятимизда чиқиндини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш, Фарғона вилоятида етиштириладиган мева ва сабзавот маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш масалаларида ҳам ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувга эришилди.

Бир неча кун аввал Хитойнинг Сичуань провинцияси маркази – Чэнду шаҳрида “Фарғона савдо уйи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтгани ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши мулоқот давомида қайд этилди.

CAU International Trading компанияси бош директори Камил Зунун билан ўтказилган учрашувда вилоятимизда паррандачилик соҳасида инвестицион лойиҳани амалга ошириш, меваларни қайта ишлаш ва қуритилган ҳолатда Хитойга экспортини ташкиллаш масалалари кўриб чиқилди.

Шинжондаги Vanke компанияси раҳбари Ибраҳим Деере билан учрашувда Фарғона шаҳрида Хитой инвестициялари ҳисобига кўп қаватли турар-жой бинолари ҳамда Mall савдо-кўнгилочар марказидан иборат йирик мажмуа қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

KfW Германия тараққиёт банки ҳамда Deutsche Bahn AG компанияси таркибига кирувчи DB Engineering & Consulting компанияси вакиллари билан учрашувда саноат соҳаси касбларига ўқитишда ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиётини биргаликда олиб боришга қаратилган Германиянинг “дуал таълим” тизимини вилоятимизда кенг жорий этиш, вилоятимизда ёшларга немис тили ва замонавий касб-ҳунарлар ўргатиш марказлари ташкил этиш, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш лойиҳаларида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

KfW IPEX-Bank мутасаддилари ҳамда ҳамкорлари билан учрашувда вилоятимизда чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасига сармоялар киритиш борасида музокаралар ўтказилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram