Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 169 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОЗАРБАЙЖОННИНГ PASHA HOLDING КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

×

 2024-05-04 12:44:25    4568

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Озарбайжоннинг йирик Pasha Holding компанияси бошқаруви аъзоси, компания таркибига кирувчи “Азершекер” агрохолдинги Кузатув кенгаши раиси Араз Агаевни ҳамда “Азершекер” директорлар кенгаши раиси Анар Мехдиевни қабул қилди. Учрашувда Озарбайжон компаниясининг маҳаллий ҳамкори – “Global Textile” компаниялар гуруҳи раҳбари Музаффар Разаков ҳам иштирок этди.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, пахтачиликда ва пахтани қайта ишлашда ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги учун янги бўлган маҳсулотларни етиштириш ва қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоятимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятларини юқори баҳолаган меҳмонлар, Global Textile Infinity каби жаҳон андозалари даражасидаги замонавий кррхоналар Ўзбекистонни халқаро бизнес муҳитида имижини оширишда муҳим ўрин тутишини қайд этдилар.

Global Textile томонидан Озарбайжон ҳудудида пахта-тўқимачилик кластерининг ўзбек моделини яратиш бўйича олиб бораётган лойиҳа юзасидан фикр алмашилди. Ҳозирги кунда кластернинг энг яхши агрономлари Озарбайжоннинг Евлах вилоятида ўзбек пахтасини экиш устида ишламоқдалар. “Азершекер” агрохолдинги билан мавжуд келишувга биноан, ғўзанинг танлаб олинган “Наманган -77” навини парваришлаш ва етиштириш бўйича тажриба ўтказишга тўлиқ агротехник ёрдам кўрсатилмоқда. Кейинги босқичда пахтани тайёр маҳсулотгача тўла қайта ишлашини ташкил этиш бўйича ҳам ҳамкорлик қилиш белгиланган.

Учрашув давомида Global Textile пахта-тўқимачилик кластери далаларида иккинчи экин сифатида қанд лавлаги экишни синов тариқасида йўлга қўйиш ҳамда “Азершекер” билан биргаликда уни қайта ишлаб шакар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек, маккажўхори экиш ҳамда ундан озиқ-овқат ва чанқоқбосди ичимликлар саноати учун зарур бўлган суюқ шакар ишлаб чиқаришни синовдан ўтказиш борасида келишиб олинди.

Шунингдек, фундук ёнғоғи етиштиришда дунёнинг энг олд учталигига кирувчи Озарбайжондаги “Азершекер” кўчатчилик илмий марказларида вилоятимиз иқлимига мослаштирилган фундук кўчатлари тайёрлаш ҳамда Global Textile тизимидаги боғларда синов участкаси ташкил этилиши ҳам белгиланди.

Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги ерларини қайта ишлашда дунёнинг энг замонавий технологияларга асосланган “Азершекер” агрохолдинги тажрибасидан фойдаланиш бўйича ҳам режалар белгилаб олинди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram