Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


БУ ЙИЛ ВИЛОЯТИМИЗДА ТЎРТИНЧИ БОР ЎТКАЗИЛАЁТГАН “ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2024-05-04 21:34:50    3786

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги “Бешбола” маҳалла фуқаролар йиғинида бу йил вилоятимизда тўртинчи бор ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди. Маҳаллада яшовчи 500 нафардан зиёд онахонларни, жамоатчилик вакилларини ўзида жамлаган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Маҳаллада Нуронийлар маскани очилиши билан боғланиб ўтказилган ушбу тадбирда йилдан йилга анъанавий тус олаётган, Оналардек улуғ зотларга бўлган юксак эҳтиромни намоён этишни мақсад қилган фестивалнинг жорий йилги мавсумига старт берилди.

Байрам тадбирида сўз олган вилоят ҳокими барча онахонларни, тадбирга йиғилган аёллар, опа-сингилларни самимий қутлаб, бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотларнинг туб замирида мўътабар оналаримиз, меҳрибон аёлларимизни эъзозлаш, розилигини олиш, бахтли бўлиб яшашларини таъминлаш мақсадлари мужассам эканини қайд этди.

"Бешбола" маҳалласини ҳар соҳадаги кўрсаткичлари яхшиланиб бораётгани, амалга оширилаётган ишлар кўлами кенглигини қайд этган вилоят раҳбари, маҳалла аҳли, тадбиркорларнинг сайъ-ҳаракатлари, маблағлари ҳисобига хашар йўли билан барпо этилган янги нуронийлар маскани ҳам маҳаллага янада кўрк бағишлашини таъкидлади.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Расулжон Сайдалиев, маҳалла еттилиги, фаолларига ҳам алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Кўплаб соҳаларда эл-юртга танилган инсонлар етишиб чиққан "Бешбола" маҳалласи келажакда нафақат вилоятда, балки республикада ҳам энг намунали маҳаллалардан бирига айланишига тилак билдирилди. Шунингдек, Бешбола билан Қувасой чегарасидан ўтган Исфайрамсой ҳудудида туризм маркази ташкил этиш режалаштирилаётгани, бу лойиҳа маҳалланинг янада ривожланишида муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Маҳалла ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ аёллар ҳамда 100 ёшни қаршилаган онахонлар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида турли соҳаларда ютуқларга эришган бешболалик ёшларнинг оналарига дил изҳорлари акс этган видеоролик намойиш этилди, ушбу ёшлар қўлларида гулдасталар билан бугунги тадбир чоғида оналарига ҳурмат кўрсатдилар.

Эл суйган санъаткорлар Зулайҳо Бойхонова ҳамда Абдухошим Исмоиловнинг мусиқий чиқишлари эса тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram