Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ЧУНГЧОНГНАМ-ДО ПРОВИНЦИЯСИНИНГ ҚЎШМА МАДАНИЙ ТАДБИРИДА КОРЕЯЛИК ГУБЕРНАТОРГА ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ФАХРИЙ ПРОФЕССОРИ ДИПЛОМИ ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-05-06 23:21:15    4343

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Корея Республикасининг Чунгчонгнам-до провинцияси губернатори Ким Таэ Хэум бошчилигидаги делегация вакиллари учун вилоят театр ва концерт саройида концерт дастури ҳам ташкил этилди.

Мазкур тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ва Кореянинг Чунгчонгнам-до провинцияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилаётганлигини қайд этиб, Ким Таэ Хэумга ва делегация аъзоларига ташриф учун миннатдорчилик билдирди.

Тадбирда Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов Чунгчонгнам-до провинцияси губернатори Ким Таэ Хэумга университет фахрий профессори илмий унвонини тақдим қилди.

Ким Таэ Хэум ушбу эътироф учун чексиз миннатдорлигини изҳор қилиб, Фарғона давлат университети фахрий профессори сифатида фарғоналик талабаларнинг Кореяда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш учун ҳаракат қилишга ваъда берди.

Шундан сўнг Sun Moon университети таэквондо жамоаси томонидан тақдим этилган шоу ҳамда вилоятимиздаги санъат соҳаси вакилларининг миллий қўшиқлар ва уларга ҳамоҳанг рақслар кетма-кетлиги барча иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram