Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 313 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ БЕШАРИҚ ТУМАНИНИНГ ЧЕГАРА ҲУДУДИДАГИ АНДАРХОН МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

×

 2024-05-08 17:25:54    3916

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов бугун Бешариқ туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудуди – Андархон маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабулда туман ҳокими Расулжон Жўраев, тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этдилар.

Қабул давомида фуқароларнинг тадбиркорликка кўмаклашиш, банк кредитлари ажратиш, бандлик, яшаш шароитларини яхшилаш масалаларидаги мурожаатлари, шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, ҳудудда тоза ичимлик суви таъминотини ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида таклифлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг кўпи қабул давомида ўз ечимини топган бўлса, ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатларни мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш масаласида кўмаклашишни сўраб мурожаат қилган фуқароларга шу жойнинг ўзида банклар томонидан имтиёзли кредит асосида электромотороллерлар, майда шохли чорва моллари ва тикув машиналари тақдим этилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram